
Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати
Бухоро вилоятида Аи-80 маркали бензин ёнилғисини “қўлда” қиммат нархда сотиш ҳолатлари аниқланди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати.
Унга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси ҳамда ҳудудий бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда аниқланди. 14 нафар фуқаро яшаш хонадонларида Аи-80 маркали бензин ёнилғисини чакана сотиш билан шуғулланиб келаётганликлари аниқланиб, улардан жами 1 270 литр бензин ёнилғиси ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан қонуний чоралар кўрилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар