date
views 114

Қозоғистон бош вазири Бектенов Ўзбекистонга ташриф буюради

Қозоғистон бош вазири Бектенов Ўзбекистонга ташриф буюради
Фото: gov.kz
Қозоғистон бош вазири Ўлжас Бектенов амалий ташриф билан Россия ва Ўзбекистонга боради, деб хабар берди Tengrinews.

Қайд қилинишича, Москвада Россия бош вазири Михаил Мишустин билан тор ва кенгайтирилган таркибда музокаралар бўлиб ўтади. Томонлар икки давлат раҳбарлари даражасида эришилган келишувларни амалга оширишнинг боришини, шунингдек, ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирларини муҳокама қилади.

Тошкентда Ўлжас Бектенов Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан музокаралар ўтказади, унда савдо ва сармоявий ҳамкорликни ошириш, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва транспорт-логистика соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.

Бектеновнинг Россия ва Ўзбекистонга амалий ташрифи бўйича аниқ саналар хабарда келтирилмаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қозоғистон бош вазири Бектенов Ўзбекистонга ташриф буюради