Бухоро вилояти ИИБнинг маълум қилишича, Шофиркон туманидаги «Қалмақон» маҳалласи, Қалмоқон қишлоғида жойлашган Тиббиёт бирлашмасида фоҳишахона сақлаган аёл қўлган олинган.
Маълум бўлишича, мазкур бирлашманинг туғруқ бўлимида ишловчи аёл хоналардан бирида ўзига аввалдан таниш бўлган эркак ва аёлнинг ишқий муносабатда бўлиши учун шароит яратиб берган. Ўз шахсий манфаати йўлида Тиббиёт бирлашмадан ғаразли мақсадда фойдаланган ишчи «хизмати» эвасига 200 минг сўм миқдорида пул олган.
Ҳолат Шофиркон тумани Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан «фохишахона сақлаш борасидаги ҳолатларни олдини олиш ва унга қарши курашиш» тезкор тадбири давомида аниқланган.
Айни пайтда аёлнинг бундан илгари ҳам шу ишга алоқадор ҳаракатлари ўрганилиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 131-моддаси (Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш), 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳеч қачон жаҳли чиқмаган одам
Тошкент вилоятида Mazda автомашинаси ёниб кетди
Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги воқеа тафсилотлари
Тошкент автобусларида энди нақд пул олинмайди. Шу билан муаммолар тугадими?
Халқ артисти Женисбек Пиязовга қисқа вақтда белгиланган 4 та жарима ҳақида (видео)
Олтин ковлашга чиққан самарқандлик икки фуқаро вафот этди
Саволларни кўпайтирган суд: “Дўстов иши”да ҳуқуқий баҳо берилмаган ҳолатлар...
Фарғоналик 2 ёшли қизалоқнинг қорнидан 135 та магнит шарча чиқариб олинди