Киберхавфсизлик бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирларида Тошкент шаҳри, Яшнобод туманида яшовчи 20 ёшли Н.А. қўлга олинди. У одамларнинг пулларини интернет орқали ўғирлаб келган.
Қайд қилинишича, Қашқадарё вилояти, Миришкор туманида яшовчи 35 ёшли фуқаро ички ишлар органига мурожаат қилиб, банк картасидан 43,2 млн сўм миқдоридаги пул маблағлари ўғирланганини айтган.
Киберхавфсизлик бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳри, Яшнобод туманида яшовчи 20 ёшли Н.А. содир этгани аниқланган.
У интернет фойдаланувчиларига Telegram мессенжери орқали турли хил мазмундаги ҳаволани жўнатиб, уларни қизиқтириб, банк карта маълумотларини қўлга киритиш орқали пулларни ўғирлаган.
Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳайдовчиларга тавсия: нима учун машинани курткада бошқариш хавфли?
Қойилмақом мажлис (ҳажвия)
Ҳеч қачон жаҳли чиқмаган одам
Тошкент вилоятида Mazda автомашинаси ёниб кетди
Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги воқеа тафсилотлари
Тошкент автобусларида энди нақд пул олинмайди. Шу билан муаммолар тугадими?
Халқ артисти Женисбек Пиязовга қисқа вақтда белгиланган 4 та жарима ҳақида (видео)
Олтин ковлашга чиққан самарқандлик икки фуқаро вафот этди