
Фуқаролик ишлари бўйича Чимбой туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор Чимбой тумани тиббиёт бирлашмасидан 21 нафар ишчи ходимларига жами 83,6 млн. сўм ойлик иш ҳақларини ундириш белгиланган.
Ушбу ижро ҳужжатлари Мажбурий ижро бюроси Чимбой туман бўлими иш юритувига келиб тушиб, бўлим ходимлари томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.
Хусусан, Мажбурий ижро бюроси Чимбой туман бўлими ходимлари томонидан амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида Чимбой тумани тиббиёт бирлашмасидан ундирилиши лозим бўлган жами 83,6 млн. сўм иш ҳақи 21 нафар ишчиларга ундириб берилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Чимбой туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор С.Р. дан ундирувчи С.Д.нинг фойдасига икки нафар фарзандлари таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.
Қарздор С.Р алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб юрганлиги оқибатида унинг қарздорлиги 7 млн. сўмдан ошиб кетган.
Шу сабабли, Мажбурий ижро бюроси Чимбой туман бўлими ходимлари томонидан қарздор С.Р. га нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Чимбой туман судига юборилган.
Суд томонидан қарздор С.Р га Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодексининг 474-моддасига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар