13:24 / 04.04.2024
271

Архитектор ва унинг мансабдор отаси 20 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди

Архитектор ва унинг мансабдор отаси 20 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда «Ўзбекистон шаҳарсозлик бўйича лойиҳалаш илмий-тадқиқот институти» давлат муассасасининг архитектори андижонлик тадбиркордан 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Аниқланишича, архитектор «Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси» ДУКнинг Андижон вилояти филиали директори лавозимида ишловчи ўзининг отаси билан тил бириктириб, тадбиркорга Андижон шаҳридаги 2 та манзилда кўп қаватли турар-жой биноларини қуришига оид қурилиш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тегишли ташкилотлардаги танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилишган.

Ҳозирда архитектор ва унинг отасига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Архитектор ва унинг мансабдор отаси 20 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди