18:34 / 04.04.2024
102

Мурожаатлар ҳал этилмоқда

Мурожаатлар ҳал этилмоқда
Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда туман-шаҳар бўлимлари томонидан фуқароларнинг мурожаатларини ижобий ҳал этиш мақсадида бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун ижросини таъминлаш мақсадида Бюронинг Юнусобод туман бўлими бошлиғи А.Кадиров томонидан мунтазам равишда мурожаатчиларнинг шахсий қабули ташкиллаштириб келинмоқда.

Бюронинг Юнусобод туман бўлимида жорий йилнинг 1- чорак якунлари таҳлил қилинганда бўлимга жисмоний ва юридик шахслардан алимент масаласи, қарз ва зарар ундириш, ноқонуний қурилмаларни бузиш, қарздорларнинг четга чиқиш ҳуқуқлари чекланганлиги юзасидан ва бошқа масалаларда жами 600 га яқин мурожаат келиб тушган.

Шундан 137 та аризалар қаноатлантирилган бўлса, 393 нафар мурожаатчиларга тушунтиришлар берилган. Мурожаатларни ўрганиш натижасида 137 нафар фуқароларнинг ҳуқуқлари тикланиб, 100 млн. сўмдан зиёд қарздорлик суммалари ундириб берилган.

Хусусан, қабул жараёнида мурожаат йўллаган фуқаро А.Умаров О.Юлдашев, Р.Хаджиханов ҳамда С.Исроиловлар келтирилган важлар батафсил ўрганилди ва мурожаатда келтирилган масалаларни ижобий ҳал этиш бўйича чоралар белгиланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мурожаатлар ҳал этилмоқда