12:20 / 06.04.2024
112

Тошкентда мозаикали бинодаги реклама баннери олиб ташланди

Тошкентда мозаикали бинодаги реклама баннери олиб ташланди
Фото: Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси
Тошкент шаҳрида маданий мерос объектлари қаторига киритилган мозаикали бинодан реклама баннери олиб ташланди. Бу ҳақда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси матбуот хизмати хабар берди.

Март охирларида Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Тошкент шаҳри ва республика вилоятларидаги 157 га яқин мозаик панно монументал санъат ёдгорликлари сифатида Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилган эди. Рўйхатга киритилган мозаикаларнинг аксарияти Тошкентда жойлашган. Шунингдек, унда Нукус, Урганч, Хива, Самарқанд, Наманган, Андижон, Жиззах, Қўқон, Ангрен, Гулистон ва бир қанча туманлардаги мозаикалар мавжуд.

Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Маданий мерос агентлиги бу борада чора-тадбирларни амалга ошириб, Миробод кўчасида жойлашган бинодан реклама баннери олиб ташланди.

Фото: Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси
Ушбу қарорга мувофиқ мозаикали биноларга реклама баннерларини ўрнатиш тақиқланади.

"Агар сиз миллий рўйхатга ҳали киритилмаган мозаика ёки паннолар ҳақида маълумотга эга бўлсангиз, марҳамат, [email protected] электрон почтаси орқали хабар беринг”, — дейилади хабарда.

Фото: Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Чилонзор туманидаги уйлардан бирида беларуслик қурувчилар томонидан яратилган мозаика бўялгани ҳақида тарқалган хабарлардан сўнг Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан уни тиклаш чораси кўрилганди. Ундан бир йил аввал Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши Parkent Plaza жамоаси билан биргаликда Юнусобод туманидаги уйларнинг бирида бўёқ сурилган мозаикани тўғрилаш ва қайта тиклаш ишларини амалга оширганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда мозаикали бинодаги реклама баннери олиб ташланди