Фото: Видеодан кадр
Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида адвокатлар пора олаётганида Давлат хавфсизлик ходимлари томонидан ушланди.
Тошкент шаҳридаги адвокатлик бюроси адвокати ва қурилиш соҳасида фаолият юритувчи МЧЖ юристи ўзаро келишган ҳолда, суд тизимида юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали, 2021 йилда Жиноят кодексининг 131 (қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) ва 135-моддалари (одам савдоси) билан судланиб, 8 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилинган ва ҳозирда жазо муддатини ўтаётган шахснинг айбловидан 135-моддани олиб ташлаш орқали унга нисбатан тайинланган жазони енгилроқ жазо турига алмаштириб бериш эвазига 75 минг доллар талаб қилган.
Лекин улар сўралган пул маблағини олган вақтида ДХХ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Таъкидлаш лозимки, мазкур адвокат 2015—2020 йилларда фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро судининг судьяси бўлиб, МЧЖ юристи эса 1999—2003 йилларда жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди ходими сифатида фаолият юритган.
Бошқа ҳолатда эса, муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун судланган, Тошкент шаҳридаги адвокатлик фирмаси адвокати суд органларидаги танишлари орқали, узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилган маҳкумнинг жазосини озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа жазога алмаштириб бериш эвазига 17 минг доллар олган вақтида ДХХ ходимлари томонидан ушланган.
Самарқанд шаҳридаги адвокатлик ҳайъати адвокати шаҳар прокуратураси иш юритувидаги жиноят иши бўйича гумонланувчи шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўлламасликлари учун, прокуратура тизимидаги танишлари орқали ёрдам бериш эвазига 2 минг доллар талаб қилиб, 1,5 минг долларни олган вақтида ДХХ ҳамда прокуратура органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди