20:40 / 13.04.2024
81

Дори воситалари ёқиб юборилди

Дори воситалари ёқиб юборилди
Мажбурий ижро бюроси Наманган шаҳар бўлими томонидан йўқ қилиш билан боғлиқ ҳужжатлар ижроси амалдаги қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатларга қатъий риоя этган ҳолда олиб борилмоқда.

Жумладан, “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг тегишли бандларига асосан, сифати кафолатланмаган ва истеъмолга яроқсиз бўлган дори-дармонлар ҳамда тиббиёт воситаларини суднинг қарори асосида йўқ қилишдир.

Тадбир давомида юртимизга ноқонуний, яширин йўллар билан кириб келган, умумий қиймати 626,9 млн. сўмлик, 39 турдаги дори воситалари йўқ қилинди.

Тадбирда вилоят божхона, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари вакиллари иштирок этди. Наманган шаҳридаги “Дори-дармон” акциядорлик жамияти омборхонасида сақланаётган, жиноят иш материаллари бўйича ашёвий далил сифатида қайд этилган 14.405 дона система ва дори-дармонлар ҳамда тиббиёт воситалари сифати кафолатланмагани учун куйдириш печида йўқ қилинди.

Бу каби тадбирлар давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Дори воситалари ёқиб юборилди