
Бюронинг Янгийӯл шаҳар бӯлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бӯйича Янгийӯл туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор А.Абдураҳмоновдан, ундирувчи К.Абдураҳманова фойдасига 1 нафар вояга етмаган фарзандининг таъминоти учун бола вояга етгунига қадар 18 ёшгача бӯлган алимент пуллари тўлаб бериши бўйича ижро ҳужжати мавжуд.
Бўлим давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор ота алимент тўлашдан бўйин товлаб юрган. Натижада унга нисбатан тегишли тартибда маъмурий жазо, кейинчалик жиноий иш қўзғатилган. Суд жараёнида қарзор ота фарзанди вояга етгунга қадар бўлган алимент пулларини тўлаш мажбуриятини олиб бу бўйича ундирувчи билан келишув эришган.
Келишув асосида ундирувчи фарзанди таъминоти учун 160 миллион сўм миқдорида алимент пулларини олдиндан олганлиги бўйича ёзган тилхати асосида мазкур ижро ҳужжати амалда тамомланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар