Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади

Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади
Фото: Дунё
Ўзбекистоннинг барча вилоятлари ҳоким ёрдамчилари учун камбағалликни қисқартириш ва иқтисодни ривожлантириш бўйича Хитой илғор тажрибаси билан танишиш бўйича онлайн семинарлар ўтказилмоқда.

"Дунё" хабарига кўра, мамлакатнинг Пекиндаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган ўқувларда Хитой Тараққиёт ва ислоҳотлар давлат қўмитаси, Ўзбекистон Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги вакиллари ҳамда вилоят ҳокимлари ёрдамчилари қатнашмоқда.

Онлайн семинарнинг очилиш қисмида сўз олган Хитой Тараққиёт ва ислоҳотлар давлат қўмитаси ташқи алоқалар департаменти директори ўринбосари Го Жуй мамлакатлар ўртасида камбағалликни қисқартириш соҳасида ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари тўғрисида батафсил маълумот берди.

Ўқув семинарнинг асосий мақсади Хитойнинг камбағалликни қисқартириш ҳамда ҳудудларни иқтисодий ривожлантириш бўйича илғор тажрибасини ўрганиш ва Ўзбекистон ҳудудлари ҳоким ёрдамчиларининг малака ҳам билимларини оширишдан иборат.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар