Сиз харитага эга бўлмай туриб, узоқ манзилларга бориш ҳақида ўйламайсиз! Усиз машинада саёҳатга чиқиш учун тайёргарлик кўришни ҳам хаёлингизга келтирмайсиз, шундай эмасми?
Аммо юз нафар одамдан фақат иккитаси ҳаётдан нима исташини англаб, уни амалга оширишнинг аниқ режасига эга бўлади. Бу тоифа эркак ва аёллар ўзининг ҳар бир қадамини назорат қилади. Улар омадли инсонлар ҳисобланиб, ҳаётни ўз ҳисоб-китоблари бўйича товон тўлашга мажбур этади.
Энг қизиғи шундаки, дастлаб бу одамларнинг улкан имкониятлари йўқ эди. Бошқалардан кўра ҳеч ким улардай тобора юксалиш йўлига муяссар бўлмаганди.
Агар сиз ўз хоҳиш-истагингизни амалга оширишга қатъий ишонсангиз, бунга эришишдан яхши хабардор бўлсангиз, албатта муваффақиятга эришасиз. Тескариси бўлса, ҳозирнинг ўзида. шу дақиқа ичида дадил қадам ташланг: айнан қанча ва қачон ишончга эга бўлишни истайсиз ─ шуни аниқ ҳал этинг.
Бу сизнинг мақсадга эришиш формулангиз. У тўрт қисмдан иборат:
- Ҳаммадан кўпроқ нарсага эга бўлиш истагингиз бўйича аниқ маълумотларни ёзиб чиқинг. Ҳар бир ҳолат ёки вазиятни, яъни муваффақиятга эришиш учун зарур омилларни қайд этинг. Бу борада нималар мумкин, деб ўйласангиз, ҳаммасини қоғозга туширинг.
- Ўз хоҳиш-истагингиз объектини қўлга киритиш билан боғлиқ муайян режани ёзиб чиқинг. Бунинг учун нималар қилиш кераклигини аниқ белгиланг.
- Мақсадингизни рўёбга чиқаришнинг муайян муддатини қайд этинг.
- Нималарни ёзган бўлсангиз, уларни ҳар куни худди ибодат каби такрорланг. Сўзларингизни ҳар сафар Яратганга шукроналик, миннатдорчилик билдириб тугатинг. Ҳатто мақсадингизга эришган, сиз интиладиган объектлар ҳақиқатан ҳалигача сизга қарам бўлса ҳам, бу ишни давом эттираверинг.
Агар юқоридаги кўрсатмаларга қатъий риоя қилсангиз, ҳаётингиз шунчалик ўзгарадики, бундан ҳайрон қоласиз. Мазкур формула сизни кўзга кўринмас шерик билан иттифоқ тузишга олиб боради. У йўлингиздаги тўсиқларни улоқтириб ташлайди ва, ҳатто ўзингиз орзу ҳам қилмаган қулай имкониятга жалб этади.
Ушбу иш тартибини махфий тутинг, ана шунда инсон руҳиятининг чуқур қонуниятига риоя қилаётганингизни ҳамма нарсадан шубҳаланадиган спектиклар ҳам тушунмайди ҳамда сизга халақит беришмайди.
Ёдингизда тутинг, буларнинг барчаси ўз-ўзидан юзага келмайди, аммо кимдир қандай бўлмасин, ҳаракатга келтирмоғи керак-ку! Бу шахсий муваффақиятни қўлга киритишга ҳам алоқадор. Ҳар қандай муваффақият – аниқ хатти-ҳаракатлар натижаси бўлиб, ўз муваффақиятига ўзини мослаштириб, мақсади амалга ошишига ишонган киши томонидан қунт билан режалаштирган ва тиришқоқлик билан уни бажарган бўлади.
Уолтер П.Крайслер бутун жамғармасини автомобиль харид қилишга сарфлади, чунки машина ишлаб чиқариш билан шуғулланмоқчи эди. У ишга доир маълумотлардан воқиф бўлишни хоҳлади. Уолтер автомобилни қайта-қайта алоҳида бўлакларга ажратар ва яна уларни йиғарди. Дўстлари ҳайрон қолиб, уни эси оғиб қолган, деб ўйлай бошладилар. Шунга қарамай, Уолтер ўзининг мақсади сари қунт билан интилди ва замонасининг энг илғор, муваффақиятли инсонларидан бирига айланди.
Крайслер билан рўй берган воқеа орқали сиз билим-салоҳиятнинг етишмаслиги ва бошланғич сармоя ҳаётда ҳар қандай мақсадни қўлга киритишда тўсиқ бўлмаслигини англаб етишингиз лозим.
Мария Кьюри радийнинг биринчи кашфиётчиси эди. Альберт Эйнштейн атомнинг парчаланиши ва ундан улкан энергия ажралиб чиқиши томон йўл очди. Аммо айни вақтда ҳаётда аниқ мақсади бўлмаган кишилар буни амалга ошириб бўлмайди, деб ҳисобладилар. Ваҳоланки, Эйнштейнда мақсад бор эди.
Кимки, ҳаётда очиқ-ойдин, аниқ-равшан мақсадга эга бўлса, унинг учун «мумкин эмас» деган сўз бўлмайди. Бу ҳар қандай муваффақиятнинг таянч нуқтасидир. У сизга ҳам, ҳар қандай кишига ҳам енгил, оммабоп бўлиб, бутунлай бепулдир. Сизга нимаики зарур бўлса, барчаси шахсий ташаббус ва ундан фойдаланишдан иборат.
Сиз ҳаётдан нима исташингизни билиб олмагунча, унга муяссар бўлиш учун бир қарорга келмагунча, қаерга боришни аниқ мақсад қилган кишиларнинг дастурхонидаги ушоқлардан сал-пал баҳраманд бўласиз, холос.
Муваффақият қозонишга ишонч ҳосил қилинг. Бу мақсад онг-шуурингизни бутунлай қамраб олсин. Истагингизни амалга ошириш режасини пухта ўйлаб чиқинг ва тузинг. Миянгиздан хоҳиш-истакдан ташқари барча фикрларни чиқариб ташланг. Эсингизда бўлсин, сизда муваффақият қозонган кишилар риоя этган омадни амалга оширишнинг амалий формуласи бор.
А.Фатҳуллаев.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди