Фото: Uzbekistan Airways
Ўзбекистонга яна битта Airbus A320neo самолёти олиб келинди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар бермоқда.
Самолёт Тошкент халқаро аэропортига 2024 йил 20 апрел куни қўнган. 170 ўриндиқли, икки классли самолёт Тайваннинг Тайнан шаҳридан учиб келган.
“Ҳаво кемасини етказиб бериш авиакомпаниянинг тажрибали учувчилари – Airbus парвоз отряди сардори ўринбосари Амрилло Нутфуллаев ва ҳаво кемаси сардори Иван Зиновев томонидан амалга оширилди. Тез орада лайнер парвозлар жадвалига киритилади ва мунтазам ҳамда чартер авиақатновларни амалга оширишни бошлайди”, дейилади хабарда.
2023 йил январ ойида “Дунё” ахборот агентлиги Uzbekistan Airways авиакомпанияси Airbus билан A320neo оиласига мансуб 12 та самолёт харид қилиш бўйича шартнома имзолагани ҳақида хабар берганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди