22:45 / 21.04.2024
363

Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади

Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Фото: “Mbi74.ru”
Алифбони билиш академик муваффақият учун жуда муҳим. Бундан ташқари алифбодаги дастлабки ҳарфлар билан бошланадиган фамилияга эга бўлиш ҳам баҳога ижобий таъсир қилиши мумкин.

Мичиган университети тадқиқотчилари томонидан 30 миллиондан ортиқ баҳо ёзувлари таҳлили шуни кўрсатдики, алифбо бўйича пастки қаторларда жойлашган ҳарфлар билан бошланувчи фамилияга эга бўлган талабалар бошқалардан кўра пастроқ баҳо олади. Бу алифбо тизимида рўйхат тузилиши ва айнан шу рўйхат орқали болаларни баҳоланиш механизмининг хато эканлигини кўрсатади.

Бундан ташқари, пастки қатордаги ҳарфлар билан бошланувчи фамилия эгалари ўқитувчилар томонидан салбий ва қўполроқ муомалага дуч келгани аниқланган.

Биз кўп вақтни баҳолашни қандай қилиб адолатли ва аниқ қилиш ҳақида ўйладик, лекин бу жуда ҳайратланарли. Биз маълумотларни кўриб чиқмагунимизча ва кетма-кет баҳолашда фарқлар бўлишини билмагунча бу нарса хаёлга келмаган”, — дейди М. Росс бизнес мактабининг технология ва операциялар бўйича доценти Жун Ли.

Тадқиқотчилар Канвас*даги 2014 йил куз семестридан 2022 йил ёзига қадар бўлган 140 мингга яқин талабанинг 31 миллионга яқин топшириқларнинг мавжуд тарихий маълумотларини тўплади.

Фото: Management Science
Уларнинг тадқиқотларига кўра, ўқитувчилар кўплаб топшириқларни текшириши сабабли баҳолаш сифатининг пасайишини аниқладилар. Вангнинг сўзларига кўра, фамилияси А, B, C, D ёки E билан бошланган талабалар бошқалардан кўра 100 баллик тизимда 0,3 баллга юқори баҳо олишган. Худди шундай, алифбодаги сўнгги қатордаги ҳарфлар билан бошланадиган фамилияга эга бўлган талабалар 0,3 балл пастроқ баҳо олишган. Умумий, алифбонинг боши ва охиридаги талабаларнинг баҳосидаги фарқ — 0.6 баллга тенг.

Фото: Management Science
Олимлар бундай баҳодаги фарқ ўқувчининг келажакдаги истиқболига ҳам таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида хулосалар берган.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, топшириқларни тасодифий тартибда баҳолаш имконияти мавжуд ва баъзи ўқитувчилар буни амалга оширади. Бу муаммонинг ечими сифатида ҳам барча муассаларда ҳар сафар тасодифий рўйхат шаклантирилиб баҳолаш тавсия этилган.

*Канвас (Canvas) — ўқитувчи ва ўқувчиларга онлайн дарс жараёнларини ташкил қилиб берувчи платформа.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади