Ёрқинхўжа Умаровнинг онаси, хонанда Зоҳида Умарова “Laziza shok.uz” YouTube каналига берган интервьюсида ўғли ва келини билан эмас, ўзи алоҳида яшашига нима сабаб бўлгани ҳақида гапирди.
— Биринчидан, мен келин уни қилиши керак, буни қилиши керак, дейдиган қайнона эмасман. Келин бечора эрталаб вақтли туриши керак, бўлмаса хижолат бўлади, уни олдида мен хижолат бўламан. Менинг ўз ҳаётим, уларнинг ўз — ёшларча ҳаёти бор. Улар маза қилиб ўзлари яшасин. Тасаввур қилинг, эр-хотин эрталаб ўрнидан турди. Келин хижолат: “Вой аям мендан олдин турдилармикан”, деб. Ва унинг қалби тўкис бўла олмайди. Келинимнинг шунақа бир чиройли тарбияси борки, ҳар доим раҳмат айтаман. Шунинг учун ҳам мени ёнимда доим хижолат бўлиб туради. Ҳозир оғироёқ. Ўқишга боради. Эрталаб ўзим чой тайёрлаб қўйсам, роса хижолат бўлади.
Келинимни маликам деб чақираман. У жуда куйинчак. Жигарлари учун жон куйдиради. Биздан анча-мунча фаросати ўткир. Менинг хаёлимга ҳам келмаса-да, қизларимга интернетдан нарсалар буюртма қилиб юради. Бир куни келиним билан синглимникига меҳмонга бораётгандик. “Ойижон, нариги уйга бориб келайлик” деди. Нимага қизим, десам, “Бу уйдаги духовкага унча тушунмаяпман, у уйдаги духовкани роса яхши тушунаман, холамникига наполеон пишириб олмоқчиман”, деди. Мен ҳайрон қолдим. Минг раҳмат, болам, келинг пешонангиздан бир ўпай, дедим.
Одамлар Зиннурахонни 17 ёшда келин қилганимизни қоралаб изоҳлар ёзишибди. Лекин улар исломий оила ва бу тўғри қадам. Икки ёшнинг ўртасида жуда буюк муҳаббат бор, нимага одамлар шу муҳаббатни муҳокама қилмайди? — дейди Зоҳида Умарова.
Маълумот учун, Ёрқинхўжа Умаров 2023 йилнинг 19 сентябрь куни маданият вазири Озодбек Назарбековнинг қизи Зиннурага уйланган эди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”