16:00 / 23.04.2024
69

Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади

Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади
Фото: ТИВ
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Британиянинг Ташқи ишлар, ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари бўйича давлат котиби Дэвид Кэмеронни қабул қилди.

«Суҳбатимиз самарали ва мазмунли бўлиб, барча соҳалар бўйича Ўзбекистон-Британия алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган асосий вазифаларни белгилаш имконини берди», дея маълум қилди Бахтиёр Саидов.

Қайд этилишича, учрашувда иқтисодий муносабатларни жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

«Британия томонининг ишбилармон доиралар ўртасидаги тўғридан тўғри алоқаларни ва таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини қадрлаймиз», дейди Ўзбекистон ташқи ишлар вазири.

Ўзбекистон ва Британия ўртасида Кенг қамровли шерикчилик тўғрисидаги декларация ҳамда Минтақавий ва халқаро боғлиқлик ҳамда инфратузилма соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми имзоланди.

Аввалроқ Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Тожикистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон ва Мўғулистонга сафар қилиши, ташрифларда Британия билан савдо, хавфсизлик ва атроф-муҳит бўйича алоқаларни кенгайтириш мақсадида музокаралар ўтказилиши хабар берилганди.

The Independent хабарига кўра, Кэмерон Марказий Осиё «Британия дуч келаётган энг катта муаммоларнинг марказида» эканлигидан огоҳлантириб, унинг «қийинчилик билан эришилган суверенитетни» қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор чора-тадбирларни эълон қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади