Сирдарё вилояти, Сардоба туманида ўқувчилар синфхонадаги мониторда мусиқий видеоклип томоша қилгани учун мактаб раҳбарияти жазоланди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.
Қайд қилинишича, ҳолат Сардоба туманидаги 5-сон умумтаълим мактабида содир бўлган. Ўқувчилар дарсдан бўш вақтида назоратсиз қолдирилган. Улар синфхонадаги мониторда мусиқий видеоклип томоша қилган, унда беҳаё лавҳалар бўлгани айтилмоқда. Кейинчалик ҳолат тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда тарқалган.
Хабарга кўра, «ўқувчиларни назоратсиз қолдиргани учун» синф раҳбари, мактаб директори, директорнинг ўқув ишлари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Таъкидланишича, бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида барча умумтаълим мактабларида «Мактаб, ота-она, маҳалла» ҳамкорлигини янада кучайтириш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилан. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди