Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати
Президент қарори билан Самарқанд ва Жиззах вилоятларида иккита шамол электр станциясини қуриш бўйича инвестиция шартномалари тасдиқланди.
Ушбу лойиҳаларнинг пудратчилари сифатида Хитойнинг Universal Energy компанияси шўба корхоналари Peak Wind Alpha ва Peak Wind Beta МЧЖлар кўрсатилган. Мажбуриятлар бажарилиши учун 9 миллион долларлик банк кафолати кўзда тутилган.
Ҳар бир лойиҳа доирасида 250 мегаватт қувватга эга шамол электр станциялари, электр узатиш линиялари қурилади. Инвестор ҳар бир лойиҳани амалга ошириш учун 250 миллион доллар ажратади.
Ушбу шамол электр станцияларида ишлаб чиқарилган электр 25 йил давомида сотиб олиш мажбуриятини олган “Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари”га сотилиши кафолатланган.
Эслатиб ўтамиз, Universal Energy компанияси билан инвестиция шартномалари 25 январь куни имзоланганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди