Кадр: Telegram
Жиззах вилояти ИИБ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Шароф Рашидов тумани ва Жиззах шаҳрида истиқомат қилувчи 9 нафар шахс қўлга олинди.
Қайд этилишича, ушбу шахсларнинг барчаси Жиззах шаҳридаги 5 та тунги клубда иш бошқарувчи, ҳисобчи, иш юритувчи, қўриқчи вазифаларида фаолият юритиб келган. Улар воқеа юз берган кечаси “Мирзо Улуғбек” маҳалласида жойлашган ресторанда “нима сабабдан кечаси фаолият юритяпсизлар?!” баҳонасида безорилик содир этилган.
Улар идишларни синдириб, овқатланиш шохобчаси масъулларига босим ўтказишга уринган.
Ўз навбатида жабрланувчиларнинг мурожаати асосида Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси тезкор қидирув хизмати жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан қонунбузарларни қўлга олиш чоралари кўрилган.
Суд қарори билан гумонланувчилар майда безорилик ҳамда ички ишлар органи ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаганликда айбдор деб топган ва уларнинг барчасига 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди