date
views 164

Тошкент вилоятида ҳожатхонага тушиб кетган 2 ёшли бола қутқариб олинди

Тошкент вилоятида ҳожатхонага тушиб кетган 2 ёшли бола қутқариб олинди
Фото: ФВВ ахборот хизмати
Тошкент вилоятида ҳожатхонага тушиб кетган икки ёшли бола қутқариб қолинди, деб хабар беради Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Қайд этилишича, 13 май куни соат 16:58 да Зангиота тумани “Ҳаракат” маҳалласида жойлашган уйларнинг бирида, ушбу уй эгасининг икки ёшли фарзанди эҳтиётсизлик ва назоратдан четда қолгани сабабли ҳовлисидаги ҳожатхонага тушиб кетгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Зудлик билан айтилган манзилга қутқарувчилар етиб борган ва махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида тахминан 5 метрлик ҳожатхона чуқуридан болани соғ-саломат олиб чиқиб, ҳаётини сақлаб қолган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилоятида ҳожатхонага тушиб кетган 2 ёшли бола қутқариб олинди