08:53 / 15.05.2024
72

"Свет" ва газ тармоғига улаб беришни ваъда қилган муҳандислар ушланди

"Свет" ва газ тармоғига улаб беришни ваъда қилган муҳандислар ушланди
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда, Андижон туман газ таъминоти бўлими бош муҳандиси Ў.П. ва маҳаллада ишлаш хизмати бўлими бошлиғи А.Қ. ўзаро тил бириктириб, аҳоли хонадонларини юқори босимли табиий газ тармоғига улаш учун рухсат берувчи лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаб, тармоққа улаб бериши эвазига фуқаро З.Т.дан 7000 АҚШ доллари талаб қилишиб, ушбу пулларни бўлим бошлиғи А.Қ. ўз хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, департаментнинг Косон туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда, Қашқадарё вилоят электр тармоқлари корхонаси муҳандиси Ш.А., Косон туман ЭТК электр монтёри И.Н. ва фуқаро Х.Х. ўзаро тил бириктириб, “Майдаёбу” МФЙда яшовчи О.Х. ва Б.А.нинг хонадонларида ўрнатилган ҳисоблагичларнинг муҳри бузилганлиги ҳолати бўйича далолатнома расмийлаштирмаслик эвазига электр монтёри И.Н. фуқаро О.Х.дан 12 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бундан ташқари, электр монтёри И.Н. ва фуқаро Х.Х. Косон туманида яшовчи 7 нафар фуқарога далолатнома расмийлаштирмаслик эвазига уларнинг 11,4 млн сўмини қўлга киритгани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) ҳамда 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » "Свет" ва газ тармоғига улаб беришни ваъда қилган муҳандислар ушланди