Фото: Telegram / torgpreduz
Шавкат Мирзиёев «Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонаси ривожлантириш бўйича янги чора-тадбирларни тасдиқлади.
Фармон билан марказ ҳудудида фаолият юритувчи Ўзбекистонда рўйхатга олинган тадбиркорлик субъектларига Афғонистон фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун тасдиқнома олмасдан меҳнат шартномалари асосида ишга қабул қилишга рухсат берилади.
Афғонистон ва Покистон фуқароларига савдо дўконлари, хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш учун мўлжалланган бино ва иншоотларни ижарага олиш, шунингдек, истисно тариқасида, мулк ҳуқуқи билан сотиб олиш ҳуқуқи берилади. Бунда ер участкасига бўлган ҳуқуқ қонунчиликда белгиланган тартибда ижара ҳуқуқи асосида давлат рўйхатидан ўтказилади.
Шу билан бирга, улгуржи ва чакана савдода тўлов воситаси сифатида, истисно тариқасида, ўзбек сўми билан бир вақтда АҚШ доллари, Россия рубли, евро, юан валюталарини қабул қилишга рухсат берилади. Бунда қабул қилинган нақд хорижий валюта Марказда ташкил этилган тижорат банклари филиаллари орқали Марказда фаолият юритадиган юридик шахсларнинг ҳисобварақларига ўтказилади.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига кириш визасини расмийлаштирмасдан, чегара ва божхона назоратидан ўтган ҳолда махсус йўлак орқали кириши (чиқиши) ҳамда ўн беш кун муддатгача марказ ҳудудида бўлиши тартиби жорий этилади.
Янги тартибга мувофиқ, марказ ҳудудида:
- сотиб олинган товарлар бўйича қўшилган қиймат солиғини қайтариш (Tax free) қоидалари қўлланмайди;
- харид қилинган товарлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига белгиланган тартибда божхона тўловлари тўлангандан сўнг олиб кирилади. Бунда божсиз олиб кириш нормалари татбиқ этилмайди;
- жойлашган объектларни бошқариш, эксплуатация қилиш, ижарага бериш ва сотиш Termez International Trade Centre МЧЖ томонидан амалга оширилади;
- жамоат тартибини сақлаш, содир этилган ҳуқуқбузарликлар бўйича суриштирув ва тергов тадбирларини ўтказиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда амалга оширилади.
Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳридан марказ ҳудудигача (95 км) экспресс автобус қатнови йўлга қўйилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар