Фото: Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси
Сурхондарё вилояти Денов яшовчи фуқаро томарқасида кўп миқдорда кўкнори ва каннабис парваришлаб келаётгани аниқланган. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бухоро ва Сурхондарё вилояти божхона бошқармалари ва бошқа ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар ходимлари билан ҳамкорликда Денов туманида яшовчи фуқаролардан бирининг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган.
Тадбир давомида фуқаро томорқасида гиёҳвандлик ўсимликларига ўхшаш ўсимликларни экиб, парваришлаб келаётгани аниқланган.
Эксперт-криминалистика маркази экспертлари хулосасига кўра, ўсимликлар 12 туп каннабис ҳамда 317 туп кўкнори экани тасдиқланган ва ашёвий далил сифатида тегишли қонунчилик асосида сақловга олинган.
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди