10:56 / 23.05.2024
117

Жазо муддатини ўташ жойини 1000 доллар эвазига ўзгартириб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

Жазо муддатини ўташ жойини 1000 доллар эвазига ўзгартириб беришни ваъда қилган шахслар ушланди
Фото: ИИВ Тезкор қидирув департаменти
ИИВ Тезкор қидирув департаменти ходимлари томонидан Тошкент шаҳар Яшнобод туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида муқаддам судланган 48 ёшли икки нафар шахс Бўка туманидаги 43-сонли манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган таниши орқали ушбу манзил колониясидаги яна бир маҳкумни Оҳангарон ёки Олмалиқ шаҳридаги манзил колонияларидан бирига ўтказиб бериш эвазига 1 000 доллар миқдоридаги пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 2-қисми “б” банди ва 28, 211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил апрель ойида Навоий вилоятида тергов ишларини енгиллаштириб беришини айтиб, 100 миллион сўм сўраган аёл жинояти устида қўлга тушганди. Шунингдек, Самарқандда 2,5 миллиард сўмлик қарздорликни камайтириш учун 15 минг доллар сўраган солиқ инспектори қўлга олинган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жазо муддатини ўташ жойини 1000 доллар эвазига ўзгартириб беришни ваъда қилган шахслар ушланди