18:06 / 23.05.2024
61

Ўзбекистонда зилзила оқибатларини баҳоловчи рақамли симуляцион модел ишлаб чиқилди

Ўзбекистонда зилзила оқибатларини баҳоловчи рақамли симуляцион модел ишлаб чиқилди
Фанлар академияси Сейсмология институти олимлари томонидан Кучли зилзилалар таъсирида Тошкент шаҳрининг талафотланиш даражасини иқтисодий баҳолаш имконини берувчи рақамли симуляцион модели ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Фанлар академияси ахборот хизмати раҳбари Гулноза Шарафова маълум қилди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳри ҳудуди сейсмик потенциали юқори бўлган зонада жойлашган бўлиб, ҳудудда магнитудаси 6,5 ва ундан катта бўлган зилзилалар содир бўлиш хавфи бор. Тарихий ва инструментал маълумотлар базасига кўра шаҳар ҳудудида 1868, 1886, 1924 ва 1966 йиллари магнитудаси 6,5, 6 ва 5,3 бўлган, сейсмик жадаллиги бўйича эса 7, 8 - 9 баллик зилзилалар қайд қилинган. Шунингдек, 1980 йилда магнитудаси 5,5 бўлган сейсмик жадаллиги 8 баллга тенг Назарбек зилзиласи содир бўлган.

«Тошкент шаҳар ҳудудини жанубий ғарб йўналишида кесиб ўтувчи Каржантоу тектоник ер ёриғи доимий ҳаракатланиши натижасида кучли зилзилалар содир бўлиб келмоқда. Албатта содир бўлиши муқаррар бўлган 7,8 ва 9 баллик кучли зилзилалар шарҳарга иқтисодий талафотлар етказган», – дейди Фанлар академияси расмийси.

Гулноза Шарафованинг Статагентлик маълумотларига таяниб айтишича, 2024 йилнинг 1 январ ҳолатига Тошкент шаҳрида 981 331 та оилалар (уч миллионга яқин киши) 11 258 та кўп қаватли уйларда ва 204,1 мингта якка тартибдаги уйларда истиқомат қилади.

Сўнгги вақтларда хорижий мамлакатларда содир бўлаётган кучли зилзилалар эса Ўзбекистонда сейсмик хавфсизликни таъминлаш ишларини жадаллаштириш, соҳага замонавий ёндашувларни жорий этишни талаб этмоқда. Иқтисодиётнинг жадал ривожланиши, аҳолининг демографик ўсиши, саноат-фуқаролик қурилишлари кенгайиши эса ҳудуднинг сейсмик талафот потенциалини оширади.

Қайд этилишича, лойиҳани амалиётга татбиқ этиш орқали замонавий IT-технологиялар асосида Тошкент шаҳрининг муҳандис-геологик шароитини ва бино-иншоотларнинг конструктив турларини ҳамда уларнинг сейсмик заифликларини аниқлаб ҳисобга олган ҳолда ҳудудда содир бўлиш эҳтимоли юқори бўлган 7, 8 ва 9 баллик зилзилалардаги иқтисодий талафотларини баҳолашнинг илмий асосланган симуляцион модели ишлаб чиқилади.

Тадқиқот натижасида грунт ва биноларнинг тизимли тебраниш хусусиятлари аниқланади ва эпицентрал зоналардаги ва ундан ташқарисида сейсмик тебранишларнинг тарқалиши ва сўниш кўрсаткичлари математик моделлаштириш асосида баҳоланади, шунингдек, ҳудуднинг ҳар бир нуқтаси учун зилзиланинг манба параметрлари асосида синтетик акселерограмма яратилади.

Тошкент шаҳри ҳудудида содир бўлиш эҳтимоли юқори бўлган зилзила ўчоғларининг сейсмик хавфи боҳоланади.

Бино ва иншоотларнинг сейсмик заифлигини ва уларнинг кучли зилзилалар таъсирида шикастланиш даражасини аниқлашда жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда ёндашувлар танланади, усуллар, тавсиялар ва баҳолаш бўйича дастур ишлаб чиқилади.

Шу билан бирга, шаҳар ҳудудида турли даврларда қурилган бино ва иншоотларнинг, хусусий уйларни инобатга олган ҳолда, 7, 8 ва 9 баллик зилзилалардаги сейсмик бардошлик холатлари аниқланади ҳар бир конструктив турдаги бино-иншоотлар учун шикастланиш даражалари баҳоланади ва сейсмик ҳолатини баҳоловчи намунавий паспортлари тузила бошлади.

Тошкент шаҳрида қурилган бино ва иншоотларнинг ҳар бир конструктив тури учун сейсмикбардошлик бўйича маълумотлар базаси яратилади ва уларни GIS платформасига жойлаштирилади. Ишлаб чиқиладиган кучли зилзилаларни симуляцион моделлаштириш технологияси дастлаб Тошкент шаҳри ҳудуди мисолида, кейин босқичма-босқич «Рақамли геопортал» ахборот тизими мавжуд шаҳарлар, вилоят марказлари ва йирик аҳоли пунктлари ҳудудларида жорий этилади.

Натижада баҳоланган сейсмик заиф бинолар зилзилабардошлиги оширилиш масаласи ёки ўрнига янги норма асосида бино қуриш масаласи ҳал этилади. Ишлаб чиқиладиган дастурий таъминот ва платформа онлайн режимда автоматик тарзда кучли зилзилалар содир бўлганда грунтлар ва биноларнинг тебраниши, сейсмик тўлқинларнинг тарқалиши рангли тасвирларда анимацияланади ва дастлабки талафотлар кўламини миқдорий баҳолаш имконини беради ҳамда фавқулодда вазиятларда қутқарув ва ўқув-тактик бўлинмаларини ҳаракатланиш дастури вазифасини бажаради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда зилзила оқибатларини баҳоловчи рақамли симуляцион модел ишлаб чиқилди