19:00 / 24.05.2024
342

Фарғонада 18 ёшли йигит танишининг бўйнига пичоқ тиқиб, қочиб кетди

Фарғонада 18 ёшли йигит танишининг бўйнига пичоқ тиқиб, қочиб кетди
Фарғона вилоятида 18 ёшли йигит ўзидан 6 ёш катта танишини бўйнига пичоқ тиқиб, қочиб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Маълум қилинишича, 21 май куни, 2006 йилда туғилган, Марғилон шаҳарда яшовчи фуқаро С.Т. шаҳарнинг Б.Марғилоний кўчасида яшовчи, 2000 йилда туғилган фуқаро А.А.ни ўткир тиғли жисм билан ўнг орқа ва юз соҳасига уриб, ҳаёт учун хавфли бўлган тан жароҳати етказган.

Фуқаро А.А. ҳодиса жойидан қочиб кетиши натижасида С.Т. жиноий ҳаракатларини охирига етказа олмасдан, ҳодиса жойидан номаълум томонга яширинган. Шифокорлар томонидан ўз вақтида кўрсатилган тиббий муолажалар натижасида А.А.нинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Ҳозирда шаҳар прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи С.Т. ушланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада 18 ёшли йигит танишининг бўйнига пичоқ тиқиб, қочиб кетди