Тошкентда кўп қаватли уй хонадонларини пойлаган эркакка чора кўрилди

Кадр: Telegram
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уй хонадонларини пойлаган эркакка чора кўрилди.
Ижтимоий тармоқларда номаълум шахснинг кўп қаватли уйларнинг бирида хонадон эшикларини бирма-бир тортиб, ташқаридан туриб хонадон ичкарисини эшитаётгани акс этган видео тарқалди.
UzNews’нинг ёзишича, 2 май куни А.Б. исмли шахс тунги соат 02:30 атрофида Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли 142-уйнинг хонадонларига кўз тирқишлари орқали қараб, ушбу хонадонларни эшитиб туриш орқали кузатиб юргани натижасида хонадонда яшовчиларни қўрқитиб, уларнинг тинчлигини бузган.
Мазкур ҳолат бўйича у ИИБ биносига таклиф қилинганида, идорага келишдан бош тортиб, ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармаган.
Ҳолат юзасидан 23 май куни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисми билан айбланган А.Б.га нисбатан Мирзо Улуғбек туман суди қарори ўқилган.
Унга кўра, судланувчи 5 суткага қамалди ва БҲМнинг 5 баравари миқдорида жаримага тортилди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уй хонадонларини пойлаган эркакка чора кўрилди.

Изоҳлар 0
…