21:39 / 27.05.2024
325

Самарқандда тўрт фарзанднинг онаси бўлган 26 ёшли аёл ўзини ўлдирмоқчи бўлди

Самарқандда тўрт фарзанднинг онаси бўлган 26 ёшли аёл ўзини ўлдирмоқчи бўлди
Фото: Самарқанд ИИБ
Ўзини баландликдан ташламоқчи бўлган аёл қутқариб қолинди, деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, бугун, 27 май куни соат 16:00 лар атрофида Самарқанд шаҳридаги Сиёб канали кўпригида 1998 йилда туғилган, 4 нафар фарзанднинг онаси ўзини пастга ташламоқчи бўлган.

Ҳодисага рашк сабаб бўлган. ИИБ ходимлари томонидан аёл билан олиб борилган профилактик тушунтириш ишларидан сўнг у ниятидан қайтган ва патрул-пост хизмати ҳамда ФВБ ходимлари томонидан қутқариб олинган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда тўрт фарзанднинг онаси бўлган 26 ёшли аёл ўзини ўлдирмоқчи бўлди