Фото: Сенат матбуот хизмати
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева 27 май куни Уммон Султонлигининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Вафо Жабр Носир ал-Бусаидий билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва парламентлараро алоқаларни ривожлантириш ва янги босқичга олиб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.
Томонлар, ўзаро савдо айланмаси кўрсаткичи икки давлатнинг салоҳиятини ифода этмаслигини, тадбиркорлар ўртасида қўшма бизнес лойиҳаларни фаоллаштириш лозимлигини таъкидлади.
Мулоқот давомида фан, таълим, маданият йўналишларидаги ҳамкорлик, мамлакатларнинг туризм салоҳиятидан янада кенгроқ фойдаланиш бўйича амалий саъй-ҳаракатларни бирлаштириш бўйича фикр алмашилди.
Суҳбат чоғида парламентлараро мулоқотни ўзаро ташрифлар орқали фаоллаштириш, икки мамлакат қонун чиқарувчи органлари тегишли қўмиталари ўртасида тажриба алмашиш ва яқин алоқаларни ўрнатиш муҳимлиги қайд этилди.
Учрашув якунида дипломат икки томонлама муносабатларни бундан кейин ҳам янада ривожлантириш учун бор имконият ва салоҳиятини ишга солишини билдириб ўтди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди