Сурхондарёда икки минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди

© Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Сурхондарё вилоятида икки минг йиллик тарихга эга шаҳар қолдиқлари топилди, дея хабар берди вилоят матбуот хизмати.
Қайд этилишича, вилоятнинг Узун тумани ҳудудида Ўзбекистон-Хитой қўшма археологик экспедицияси амалга оширилди.

© Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Тадқиқот ишлари давомида 4 минг йиллик тарихга эга қабрлар ва 2 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди.

“Изланишлар давомида турли хил сопол идишлар, қурол-аслаҳалар, тақинчоқлар, ҳайкалчалар, шаҳарча миноралари қолдиқлари ҳамда турли қадимий қабрлар аниқланди. Олимларнинг дастлабки хулосаларига кўра, ушбу археологик топилмалар эрамиздан аввалги II - эрамизнинг III асрларига оид Қанғ, Кушон ва Юэчжи (Массагетлар) даврига тегишли эканлиги аниқланган”, — дейилади хабарда.
Хабарга кўра, ҳозирда ҳудудда ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ўтган йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, моддий маданий мерос объектларининг умумий сони 8210 тани ташкил этган, улардан 4797 таси археологик ёдгорликлардир. Археологик ёдгорликларнинг аксарияти республиканинг Қашқадарё вилоятида жойлашган. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, у ерда уларнинг 1197 таси бор.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Сурхондарё вилоятида икки минг йиллик тарихга эга шаҳар қолдиқлари топилди, дея хабар берди вилоят матбуот хизмати.
Қайд этилишича, вилоятнинг Узун тумани ҳудудида Ўзбекистон-Хитой қўшма археологик экспедицияси амалга оширилди.

© Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Тадқиқот ишлари давомида 4 минг йиллик тарихга эга қабрлар ва 2 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди.

© Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
“Изланишлар давомида турли хил сопол идишлар, қурол-аслаҳалар, тақинчоқлар, ҳайкалчалар, шаҳарча миноралари қолдиқлари ҳамда турли қадимий қабрлар аниқланди. Олимларнинг дастлабки хулосаларига кўра, ушбу археологик топилмалар эрамиздан аввалги II - эрамизнинг III асрларига оид Қанғ, Кушон ва Юэчжи (Массагетлар) даврига тегишли эканлиги аниқланган”, — дейилади хабарда.
Хабарга кўра, ҳозирда ҳудудда ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

© Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ўтган йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, моддий маданий мерос объектларининг умумий сони 8210 тани ташкил этган, улардан 4797 таси археологик ёдгорликлардир. Археологик ёдгорликларнинг аксарияти республиканинг Қашқадарё вилоятида жойлашган. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, у ерда уларнинг 1197 таси бор.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0
…