Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи Салоҳиддин Нуриев ва блогер ўртасидаги суҳбат видеоси тарқалди. Адлия вазирлиги ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.
Видеода кўринишича, блогер бошқарма бошлиғига қарата “Агар давлат хизматчисини ижтимоий тармоқларда танқид қилиш тақиқланадиган бўлса, ўша давлат хизматчиси давлат бюджетидан ойлик олмаслиги керак. Чунки, бизлар тўлаган солиқдан улар ойлик оляпти”, дея фикр билдирган. Салоҳиддин Нуриев эса унинг бу фикрларига қарши фикр билдирган ҳамда халқ пули деган нарса йўқлигини айтган.
“Солиқни ҳамма тўлайди, битта сиз эмас. Шу жумладан, ойлик олаётган одамнинг ўзи ҳам тўлаган солиқнинг маълум бир қисми айланиб келади. Халқнинг мулки, халқнинг пули деган нарса бу давлат бюджетига ўтдими, давлатнинг пулига айланади ўз-ўзидан. У қанақа йўл билан шаклланиши иккинчи масала. Чунки унда ҳамма иштирок этади”, дея таъкидлаган Нуриев.
Адлия вазирлиги расмий муносабат билдириб, ҳолат ўрганилаётганлигини маълум қилди.
«Ҳозирда, мазкур ҳолат вазирлик томонидан ўрганилмоқда, ўрганиш якунлари бўйича ҳолатга баҳо берилади.
Шу билан биргаликда, давлат органлари ўз фаолиятида халқ олдида ҳисобдор эканлиги Конституцияда белгилаб қўйилганлиги, Адлия вазирлиги фаолияти шу жумладан, жамоатчилик олдида қатъий ҳисобдорлик принципи асосида ташкил этилганлиги маълум қилинади.
Хусусан, Ўзбекистон Конституциясига кўра, халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаидир. Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар.
Барча фуқаролар, фуқаролик жамияти институтлари белгиланган тартибда, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг шакллантирилиши ҳамда ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириши мумкин», дейилади вазирлик муносабатида.
Қайд этилишича, ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади.
Маълумот учун, 43 ёшли Салоҳиддин Нуриев 2024 йилнинг феврал ойида Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган. Бунгача у Самарқанд вилояти адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Нуримов 2014 – 2018 йилларда Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғи, 2018 йил Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимларида ҳам фаолият кўрсатган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди