
Оила азал-азалдан муқаддас қўрғон саналган. Инсон оилада дунёга келади, улғайиб камол топади. Энг аввало оила мустаҳкам, тинч бўлса жамият барқарор бўлади, униб ўсаётган фарзандлар ҳар томонлама баркамол бўлишига имкон яратилади.
Бюронинг Қува тумани бўлими томонидан алимент ундириш мобайнида ундирувчи ва қарздорлар билан суҳбат асносида тушунтиришлар сабаб кўплаб оилаларнинг яраштирилишига эришилди.
Хусусан, Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг қарорига асосан Э.О..дан ундирувчи Х.Т. фойдасига вояга етмаган 1 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 1/4 қисм миқдорда алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича Бюро томонидан олиб борилган суҳбатлар натижасида 29.05.2024 йил куни тарафлар ўзаро ярашиб, оиласини қайта тиклашди, 1 нафар вояга етмаган фарзанд қувонч ила ота-она бағрида бирга яшайдиган бўлди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг