22:27 / 03.06.2024
1 159

Вилоятликларни ҳақорат қилиб, 15 сутка қамалган қизнинг отаси: “Ўзим қўқонлик, онаси шаҳрисабзлик”

Вилоятликларни ҳақорат қилиб, 15 сутка қамалган қизнинг отаси: “Ўзим қўқонлик, онаси шаҳрисабзлик”
Фото: Видеодан кадр
Вилоятликларни тилга олиб бўлмас сўзлар билан ҳақорат қилиб, шу қилмиши учун 15 суткага қамалган қизнинг отаси фарзандининг қилмиши ёшликдаги хатолик эканини айтиб, қизининг аксарият танишлари ҳам вилоятликлар эканини, қолаверса, ўзи ва аёли ҳам вилоятдан эканини таъкидламоқда.

"Мисол учун, унинг (қизимнинг) онаси ҳам вилоятлик, қашқадарёлик. Мен ҳам вилоятданман. Қўқонликман. Энди бу қиз ёш, мана шунақа деб юбораверади", — дейди қизининг қилмишига изоҳ берган ота.

Ўзбекистондаги мавжуд вилоятларда яшовчи аҳолининг Тошкент шаҳрига келишини қоралаган қиз “Ҳамма ўзининг вилоятида яшаганда, вилоятликлар Тошкентга келишмаса, биз бахтли яшармидик, энсамиз қотмасдан”, — дейди Instagram’да тарқалган видеосида.

Маълум бўлишича, қизнинг бу қилмиши бугун, соат 15:30 да Тошкент шаҳар Яккасарой туман судида кўриб чиқилган. Кўпчиликни ҳақорат қилган қизга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

"Жаҳл устида Instagram’даги саҳифамга шундай “история” олгандик. Орқамизда келаётган вилоятлик икки бола қилиқ қилгани учун уларга атаб шунақа видео олгандим. Бу видео Instagram’имда чиққанди. Шундан сўнг янгилик тарқатувчи Telegram каналлар тарқатиб юборган экан", — дейди гапини изоҳлаган судланувчи.

Қизининг қилмиши ҳақида журналистларга гапириб берган ота фарзанди вилоят аҳолисини ҳурмат қилишини, яхши кўришини, аммо ёшлик қилганини айтган.

Фото: Видеодан кадр
"Гапирган гапларим хато, тарбиясизлик қилдим. Тан оламан. Видеойим тарқалганидан сўнг, танишим телефон қилиб айтди. Кейин Instagram’га кирсам, шу видео ҳамма жойга тарқалган экан. Кейин икки соатлардан сўнг келиб, мени олиб кетишди", — дейди қиз.

Судланувчи ёшлик қилганини, бунинг учун вилоятликлардан, халқдан узр сўрашини айтди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Вилоятликларни ҳақорат қилиб, 15 сутка қамалган қизнинг отаси: “Ўзим қўқонлик, онаси шаҳрисабзлик”