Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов вазифасидан озод этилди. Бу маълумотни Kun.uz’нинг ҳукуматдаги манбаси тасдиқлади.
Абдухолиқов энди Ислом цивилизацияси марказига директор бўлиши кутилмоқда.
Кинематография агентлигига эса ёзувчи Шуҳрат Ризаев янги раҳбар бўлади. У 2017 йил августидан буён агентлик раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Ўзбекистондаги дастлабки хусусий телеканаллардан бири — «СТВ» ва илк нодавлат газеталардан бири — «Даракчи»га асос солган Фирдавс Абдухолиқов 2003 йилдан Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясига раҳбарлик қилган. 2019 йил сентябрида эса Кинематография агентлиги (ўша вақтда «Ўзбеккино») директори этиб тайинланганди.
2020 йил апрелида 100 дан ортиқ киноижодкор Фирдавс Абдухолиқов устидан бош вазир Абдулла Ариповга шикоят қилган эди. Мурожаатчилар Фирдавс Абдухолиқов кинематография соҳасини ривожланиш бўйича комплекс ёндашув ва концептуал қарорларни қабул қилиш ўрнига соҳани ривожлантиришга мутлақо алоқадор бўлмаган фаолият билан шуғулланиб келаётгани, кўп йиллик тажрибага эга ходимларни четлатиб, уларнинг ўрнига кино соҳасидан йироқ бўлган, унинг ўзигагина қарашли одамларни бошқарма ва бўлимлар раҳбарлигига тайинлаш амалиёти йўлга қўйилганидан норози бўлишганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди