Фото: ИИБ ахборот хизмати
Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида қотилларга ёрдамлашган ИИБ профилактик инспекторлари озодликдан маҳрум этилди. Уларнинг ҳимоячилари томонидан киритилган шикоят 2024 йил 3 апрел куни Сурхондарё вилояти суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясида кўриб чиқилган.
Суд ҳужжатида келтирилишича, Жарқўрғон тумани ИИБ ХПБ профилактика катта инспектори вазифасида ишлаган 31 ёшли А.Х. ҳамда 30 ёшли Х.Х. жиноятни қасддан яшириш учун жиноятга қўл урган.
Улар 2023 йил 17 апрел куни соат 14:30ларда Жарқўрғон тумани, Янгиқишлоқ маҳалласида яшовчи Н.А.нинг телефон орқали берган хабарига кўра унинг яшаш хонадонига борган. Н.А. Термиз тумани Дўстлик маҳалласида яшовчи, олдиндан низолашиб юрувчи фуқаро К.У. билан тортишиб қолгани, унга уриб тан жароҳати етказганини маълум қилган.
Профилактика инспекторлари жабрланувчи К.У. калтакланиш оқибатида тура олмайдиган даражада оғир аҳволда ётганини кўрган. Аммо жиноят излари борлигини кўрган ҳолда ҳолат ҳақида туман ИИБ навбатчилик қисмига хабар қилиб, рўйхатга олиш ва терговга қадар текшириш чораларини бошламаган. Аксинча, жиноятни қасддан яшириб, К.У.ни тез тиббий ёрдам хизматига олиб бормасдан, хонадондаги хўжалик омборхонасига жойлаштиришган. Профилактика инспектори Х.Х. эса жараёнда мансаб ваколатидан четга чиқиб, ерда ётган К.У.нинг дуч келган жойларига уриб тепган. Шу тариқа улар мансабига совуққонлик билан қараш ортидан фуқаро ўлимига сабаб бўлишган.
Жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон туман судининг 2023 йил 8 сентябрдаги ҳукмига кўра (мазкур суд ҳукми билан марҳумни калтаклаган Н.А. ва М.А. ҳам судланган), А.Х.га 2,5 йил муддатга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этиб, 5 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш, Х.Хга эса 3 йил муддатга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этиб, 6,5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 5 декабрдаги ажрими билан суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.
Профилактика инспекторларининг ҳимоячилари томонидан суд ишни бир томонлама кўриб чиққани, етарли далил ва исботларсиз жазо тайинлагани, ҳукмнинг уларга оид қисмини бекор қилиб, оқлов ҳукми чиқариш ҳақида шикоят киритилган. Шикоятни кўриб чиққан Сурхондарё вилояти суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанцияси дастлабки суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида ажрим чиқарган.
Эслатиб ўтамиз, профилактика инспекторлари қотилларга мурдани яширишда ёрдамлашгани ҳақида олдинроқ Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Бахтиёр Бобожонов ўз мақоласида маълум қилганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди