77
Тошкентдаги турар жой биноларида тасвирланган барча мозаикалар реклама баннерларидан тозаланди
Фото: Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси
Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Рақамли ривожланиш департаменти ҳамда Маданий мерос агентлиги Тошкент шаҳридаги турар-жой биноларида тасвирланган барча мозаикалар реклама қурилмаларидан озод этилганини маълум қилди.
Қайд этилишича, пойтахтда кошинкор қадамаларни сақлаб қолиш ва уларни тўсиб турган реклама қурилмаларидан халос этиш дастури муваффақиятли амалга оширилган. Ҳаммаси бўлиб 70 дан ортиқ мозаика, улардан 40 дан зиёди апрель ойидан июннинг бошигача ташқи тўсиқлардан холи қилинган. Энг сўнгги реклама баннери Беруний кўчаси, 2-уй биносидан ечилган.
"Биз кенг жамоатчиликка ўз миннатдорчилигимизни изҳор этиб, мозаикалар ҳақидаги маълумотларни [email protected] электрон почта манзилига юбориш мумкинлигини эслатиб ўтамиз", — дейилади хабарда.
Март ойи охирларида Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги 160 га яқин мозаик панно монументал санъат ёдгорликлари сифатида Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилган эди. Шу қарор билан мозаикали биноларга реклама баннерларини ўрнатиш тақиқланган. 5 апрель куни ҳам Тошкентнинг Миробод кўчасида жойлашган мозаикали бинодан реклама баннери олиб ташланганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди