
Фото: ИИБ ЙҲХБ
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида содир бўлган ЙТҲда “Нексия” машинаси ёниб кетган. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 7 июн куни содир бўлган.
29 ёшли ҳайдовчи “Нексия” машинаси билан қайрилиб олаётиб ўзи билан бир йўналишда келаётган 23 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги “Нексия-2”нинг йўлига чиқиб кетиб, у билан тўқнашган.
Оқибатда “Нексия-2” машинасида ёнғин юзага келган. Олиб борилган тезкор чоралар натижасида ёнғин бартараф этилган ва ҳодиса расмийлаштирилган.

Қайд этилишича, ҳодисада ҳар икки машинада бўлганлардан ҳеч ким жароҳатланмаган ва ҳалок бўлмаган. Ёниб кетган “Нексия-2” жиддий шикастланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар