130 та жарима тўплаб, қочиб юрган Нексия-3 автомобили топилди

Бюронинг Жиззах вилояти бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари томонидан узоқ вақтдан бери излаб келинаётган “Нексия-3” русумли автотранспорт воситаси Тошкент шаҳрида топилди.
Қизиғи шундаки, мазкур автомобиль икки йил давомида қидирувда юрганига қарамай, унга тегишли бўлган 130 та ижро ҳужжати бўйича тўланмаган жарималар мавжуд эди. Яъни, ҳайдовчи фақат йўл-транспорт қоидаларини бузибгина қолмай, қонундан ҳам қочиб юрган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу “қарздор” машина пойтахтдаги автомобиллар сақлаш майдонидан аниқланди.
Ҳозирги вақтда транспорт воситасини расмийлаштириш ва барча қарздорликни мажбурий ундириш юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда.






























Изоҳлар 0
…