Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл 13-15 июн кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Ташриф тўрт асосий йўналишни қамраб олади. Бу ҳақда Тошкент давлат шарқшунослик университети, «Корея тарихи, маданияти, сиёсати ва иқтисодиёти» кафедраси мустақил изланувчиси Гулбаҳор Душаева маълумот берди.
"Иқтисодий ҳамкорлик кутилаётган ташрифнинг марказий йўналишларидан бири бўлади. Жанубий Корея компаниялари энергетика, технология ва қишлоқ хўжалиги каби турли соҳаларга сармоя киритиш орқали Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиришни режалаштирмоқда. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, экспорт ва импорт товарлари турларини кенгайтириш имкониятлари ҳам эътиборда бўлади", деди Гулбаҳор Душаева.
Унинг қайд қилишича, Ўзбекистондан Жанубий Кореяга зарур ҳомашё етказиб бериш масаласи кун тартибига қўйилган. Рақамли иқтисодиёт ва технологиялар соҳасида етакчи бўлган Жанубий Корея Ўзбекистонга иқтисодиётни рақамлаштириш, электрон ҳукуматни ривожлантириш ҳамда саноат ва қишлоқ хўжалигига илғор технологияларни жорий этиш бўйича қўшма лойиҳаларни таклиф этади.
Шу билан бирга, глобал иқлим ўзгариши ва барқарор ривожланишга ўтиш зарурати шароитида яшил иқтисодиёт соҳасидаги қўшма ташаббуслар муҳокамаси ҳам кутилмоқда. Бу қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш, энергия самарадорлигини ошириш ва экологик тоза технологияларни жорий этиш бўйича лойиҳаларни ўз ичига олади.
«Ташрифнинг энг муҳим жиҳатларидан бири – Жанубий Кореянинг инновацион имкониятларини Марказий Осиёнинг ривожланиш салоҳияти ва бой ресурслари билан боғловчи янги моделни яратишга қаратилган «K-Silk Road» ташаббуси бошланганини эълон қилиш. Бу Осиё ва Европани боғлаб турган Марказий Осиё минтақаси билан ҳамкорлик алоқаларини кейинги босқичга олиб чиқади. «K-Silk Road» ташаббуси ҳамкорликнинг тўртта асосий устунига эга ҳисобланади. Ресурслар, расмий тараққиёт ёрдами, маданий алмашинув, ҳукуматлараро ва хусусий секторда ҳамкорлик каби мақсадларни ўз ичига олади», деди Душаева.
Таъкидланишича, Жанубий Корея Марказий Осиёнинг иқтисодий ўсиши ва саноат ривожланишини қўллаб-қувватлаш учун зарур бўлган энергия ва минерал ресурслар каби табиий ресурслардан фойдаланишдан манфаатдор. Ушбу йўналиш доирасида фойдали қазилмаларни қидириш ва қазиб олиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, уларни ташиш ва қайта ишлаш инфратузилмасини яратиш режалаштирилган.
Ташаббуснинг иккинчи йўналиши Жанубий Кореянинг Марказий Осиё мамлакатларига кўрсатаётган расмий тараққиёт ёрдамини ўз ичига олади. Асосий саъй-ҳаракатлар инфратузилма лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, соғлиқни сақлаш, таълим ва қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга йўналтирилади. Корея томони минтақа мамлакатларига ижтимоий-иқтисодий муаммоларни бартараф этиш ва аҳоли турмуш даражасини оширишда ёрдам бериш учун ўз тажрибаси ва технологиялари билан ўртоқлашишга тайёр.
Учинчи муҳим йўналиш – маданий алмашинувдир. Ушбу йўналиш доирасида Марказий Осиёда корейс маданиятини, Кореяда эса Марказий Осиё маданиятини оммалаштиришга қаратилган турли тадбирлар, фестивал ва кўргазмалар ўтказиш режалаштирилган. Талабалар, ўқитувчилар ва олимлар алмашинуви дастурларини амалга ошириш халқлар ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатлик ва дўстликни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Маданий алмашинув мамлакатларнинг ижобий қиёфасини яратишда муҳим роль ўйнайди ва гуманитар алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилади.
Тўртинчи йўналиш ҳукумат ва хусусий сектор даражасидаги тармоқларни яратиш ҳамда мустаҳкамлаш билан боғлиқдир. Мазкур йўналиш доирасида икки давлат ҳукумати вакиллари, ишбилармонлар ва экспертлар ўртасида мунтазам учрашувлар, музокаралар ўтказиш режалаштирилган. Бундай тармоқларнинг яратилиши самарали ахборот, илғор тажриба алмашиш имконини беради, шунингдек, юзага келаётган муаммоларни тезда ҳал қилиш ва ҳамкорлик учун янги имкониятни топишда кўмаклашади.
«Президент Юн Сок Ёлнинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида илгари суриладиган «K-Silk Road» ташаббуси Жанубий Кореянинг Марказий Осиё билан шериклигини мустаҳкамлашга бўлган стратегик истагини акс эттиради», деди Душаева. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»