date
views 333

Ҳожиларимиз юртимизга қайтадиган саналар эълон қилинди

Ҳожиларимиз юртимизга қайтадиган саналар эълон қилинди
«Ҳаж – 2024» мавсуми ибодату зиёратларини кўтаринки кайфиятда ниҳоясига етказаётган зиёратчиларимиз жорий йилнинг 22 июнь – 12 июль кунлари юртимизга қайтиб келади.

Юртдошларимиз Жидда шаҳридан Ўзбекистоннинг 10 та ҳудуди – Тошкент, Наманган, Фарғона, Бухоро, Самарқанд, Қарши, Термиз, Навоий, Нукус ва Урганч шаҳарларига «Uzbekistan Airways»нинг тўғридан-тўғри авиқатновлари орқали парвоз қилиб, қайтиб келадилар.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда 15 минг нафар юртдошимиз Саудия Арабистонида бўлиб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳожиларимиз юртимизга қайтадиган саналар эълон қилинди