Фото: Видеодан кадр
ДХХ республиканинг бир нечта ҳудудида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларини фош қилди.
Маълум қилинишича, Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланмоқчи бўлган тадбиркорга қўшни Сардоба тумани ҳудудидан 6 гектар ер майдони олиб бериш эвазига 20 минг АҚШ доллари ҳамда вилоят Ўрмон хўжалиги бошқармаси тасарруфида бўлган ва Сайхунобод тумани ҳудудида жойлашган 50 сотих ер майдонини енгил конструкция кўринишида қурилиш қилиши учун ижара шартномаси асосида расмийлаштириб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари, жами 25 минг АҚШ доллари талаб қилган. У ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда ички ишлар органлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган фермер хўжалик раҳбари хўжаликнинг 3,37 гектар ерини ҳамда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган қўшимча ер майдонини – жами 7 гектар ер майдонини сирдарёлик харидорга 2 млн АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 200 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинган.
Шунингдек, Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида яшовчи, 1975 йилда туғилган, муқаддам судланган шахс ўзининг ўғлини номида бўлган МЧЖга инвестиция киритиш шарти билан иссиқхона қуриш учун туман ҳудудидан ажратиб берилган 2 гектар ер майдонини ҳокимият тизимидаги мансабдор танишлари орқали 50 та коттеж қурмоқчи бўлган харидор номига ўтказиб бериш эвазига 500 минг АҚШ доллари, турмуш ўртоғининг номидаги МЧЖга қарашли, Янгийўл шаҳрида жойлашган бино ва унинг 486 метр квадрат майдонини ҳам харидорга сотиш ва у ерда 12 қаватли уй қуриши учун масъул идоралардан рухсат олиб бериш эвазига 440 минг АҚШ доллари, жами 940 минг АҚШ доллари талаб қилган. У сўралган пул маблағидан 400 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида яшовчи, 1987 йилда туғилган шахс алдов йўли билан ўзганинг ишончига кириб, унга “Халқ банки”нинг вилоят филиали балансида турган ва “Е-Auksion” портали орқали савдога чиқарилган – Қуйичирчиқ туманидаги 13,05 гектар ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали олиб бериш эвазига 260 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 130 минг доллар олган вақтида қўлга олинган.
Бундан ташқари, Фарғона вилоятининг Қува туманидаги фермер хўжалик раҳбари туман ҳокимининг 2015 йилдаги қарори билан пахтачилик ва ғаллачилик йўналишида фойдаланиш учун ажратиб берилган ер майдонининг 5,5 гектар қисмини харидорга 150 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, келгусида ер майдонини унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 40 минг АҚШ доллари талаб қилган. Ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган 190 минг доллардан 120 минг долларини олган вақтида ушланган.
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди