Ниғматилла Йўлдошев 21 июнь куни иккинчи муддатга Ўзбекистон бош прокурори лавозимига тасдиқланди.
Сенатнинг эллик учинчи ялпи мажлисида бош прокурор лавозимига номзод кўриб чиқилди ва сенаторлар қаршиларсиз, бетарафларсиз Ниғматилла Йўлдошевни бош прокурор лавозимига маъқуллади.
“Номзод масаласини жойлардаги маҳаллий кенгашлар билан ҳам муҳокама қилиб олганмиз. Ҳаммалари: жойлардаги сенаторлар ҳам, маҳаллий кенгаш депутатлар ҳам бундан кейин прокуратура тизимлари билан ҳамкорликда ишлаб, халқимиз фаровонлиги йўлида биргаликда ишлаймиз деган ниятдамиз”, — деди сенат раиси Танзила Норбоева.
Ниғматилла Йўлдошев 2019 йил 20 июнда Ўзбекистон бош прокурори этиб тайинланганди. Прокуратура тўғрисидаги қонунга кўра, бош прокурор ваколат муддати 5 йил. Бош прокурорни лавозимига тайинлаш ҳамда лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонлари Олий Мажлис Сенати томонидан тасдиқланади.
Ялпи мажлисда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисини сайлаш, Судьялар Олий кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритиш масалалари ҳам кўриб чиқилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди