10:34 / 22.06.2024
45

Италия Ўзбекистон чорвачилик соҳасига инновацион усулларни жорий этади

Италия Ўзбекистон чорвачилик соҳасига инновацион усулларни жорий этади
Фото: Дунё
Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси вакилларидан иборат мамлакат делегациясининг Италияга хизмат сафари ташкил этилди.

"Дунё" хабарига кўра, ташрифдан кўзланган мақсад чорвачилик соҳасида ҳайвонларни идентификация қилиш бўйича илғор тажрибани ўрганишдан иборат бўлди.

Мамлакат делегацияси сафар чоғида Италия қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутасаддилари ва Чорвачилик уюшмаси раҳбарияти билан учрашувлар ўтказди.

Мулоқот чоғида Италия томони мамлакат чорвачилик соҳасига инновацион усулларни жорий этиш ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш борасидаги ислоҳотларни амалга оширишда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди.

Ўзбекистон делегацияси вакиллари БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) қароргоҳида мазкур ташкилотнинг чорвачилик ва ветеринария департаменти мутасаддилари билан самарали музокаралар ўтказди.

Учрашув якунида чорвачилик соҳасида замонавий билим ва инновацияларни жорий этишда ФАОнинг халқаро экспертларини жалб қилиш ва янги ташаббусларни ишлаб чиқишга келишиб олинди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Италия Ўзбекистон чорвачилик соҳасига инновацион усулларни жорий этади