08:36 / 23.06.2024
94

Арзонлаштирилган савдо ярмаркасида маҳсулотлар нарх-навоси ўрганилди

Арзонлаштирилган савдо ярмаркасида маҳсулотлар нарх-навоси ўрганилди
Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Тошкентдаги бозорда арзонлаштирилган савдо ярмаркасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларнинг нарх-навоси ўрганилди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Олий Мажлис Сенати Аграр ва сув хўжалиги масалалари бўйича қўмитаси раҳбари Баҳодир Тожиев ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Баҳодир Юнусовлар томонидан пойтахтимиздаги “Фарҳод” деҳқон бозорида озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар, сотувчи ва харидорларга яратилган шароитлар ўрганилди.

Деҳқон бозорида арзонлаштирилган савдо ярмаркаси ташкил этилган бўлиб, унда асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотилади. Бу ерда аҳоли эҳтиёжи учун барча турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини арзонлаштирилган нархларда топиш мумкин. Ўрганишлар давомида паррандачилик маҳсулоти — тухумнинг 1 донаси 900-1100 сўм, мол гўшти (1 кг) 60 минг сўм, қўй гўшти (1 кг) 65 минг сўм, шакар (1 кг) 13300 сўм, помидор (1 кг) 4000-5000 сўм, сабзи (1 кг) 2500 сўмдан, пиёзнинг нархи 1,5 минг сўм ва картошка 3,5 минг сўм экани қайд этилди.

Аҳолининг кунлик эҳтиёжини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш борасида бозор маъмурияти ва Тошкент вилояти ҳамда Сурхондарё вилоятлари фермер деҳқон хўжаликлари ўртасида шартномалар мавжуд бўлиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари босқичма-босқич етказилади. Маҳсулотлар захирасини шакллантириш ва уларни талафотсиз сақлаш бўйича ҳам барча шароитларга эга сақлаш омборлари ташкил этилган.

Қайд этилишича, бу каби нарх-наволар мониторингини амалга ошириш аҳолига арзон ва сифатли маҳсулотларни етказиш билан бирга нархларнинг сунъий ва асоссиз равишда оширилишининг олдини олишга хизмат қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Арзонлаштирилган савдо ярмаркасида маҳсулотлар нарх-навоси ўрганилди