Фото: Ўзбекистон темирйўллари
"Дунё" хабарига кўра, Корея Республикаси президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида "Ўзбекистон темирйўллари" акциядорлик жамияти ва Жанубий Кореянинг Hyundai Rotem компанияси ўртасида 250 км/соат тезликка мўлжалланган олтита тезюрар поездни етказиб бериш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича шартнома имзоланди, деб маълум қилинган материалда.
Таъкидланишича, Ўзбекистон учун мўлжалланган тезюрар поезд KTX-Eum поездининг ўхшаши бўлиб, у ўз навбатида 430 км/соат тезликда ҳаракатланиш учун мўлжалланган HEMU-430X тезюрар поезди негизида яратилган. Ҳар бири етти вагонли поезд 389 ўринга эга бўлади ва VIP, бизнес ва эконом классларни, шунингдек, овқатланиш вагонини ўз ичига олади.
"Ўзбекистонга тақдим этилаётган тезюрар поезд "Жалолиддин Мангуберди" деб номланади. Ушбу тезюрар поезд ишга тушгач, Тошкентдан Хивагача бўлган масофа етти соатда босиб ўтилиши кутилмоқда", – дейилади материалда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Диетолог қандай қилиб нон истеъмол қилмасдан қисқа вақтда озиш мумкинлигини айтди
Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Трамп: Россия Гитлер ва Наполеонни мағлуб этган, Москва мағлубиятини кутишнинг ҳожати йўқ
Ҳиндистонда 50 дан ортиқ дори-дармонлар сифатида муаммо аниқланди
Зеленскийнинг АҚШга ташрифи: Трамп «Украина энди йўқлиги»ни айтди
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
Столтенберг: “Россия НАТОни қўрқитишга ҳаракат қилмоқда”
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди