
АҚШда 11 сентябрь куни Powerball лотереясида 487 миллион доллар ўйналди ва мукофот ўз эгасини топди. Ғолибнинг шахси ҳозирча маълум эмас, аммо у ютуқли чиптани 30 июль куни Нью-Ҳемпшир штатидаги 10 минг киши истиқомат қиладиган Рэймонд шаҳрида сотиб олган.
Бу тарихда ютуқ миқдори жиҳатидан саккизинчи жекпот бўлди.
Ютуқнинг салкам 40 фоизини давлатга солиқ тарзида тўлашга тўғри келади ва ғолибга 330,6 млн доллар тегади.
Маълумот учун, Powerball АҚШдаги 44 штат, Вашингтон, Колумбия округи, Пуэрто-Рико ва Виргиния оролларида ўйналади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар