13:01 / 26.06.2024
59

Самарқандда Ўзбекистон-Германия саломатлик фанлари олий мактаби очилди

Самарқандда Ўзбекистон-Германия саломатлик фанлари олий мактаби очилди
Фото: "Дунё" АА
"Дунё" хабарига кўра, олий мактаб мамлакатнинг Оммавий-ҳуқуқий тадқиқотлар маркази томонидан Германиянинг Людвигсбург амалий фанлар университети ва Ҳаймерер профессионал академияси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Ўзаро манфаатларга асосланган ушбу ҳамкорлик тиббий таълимни ривожлантириш ва соғлиқни сақлаш тизими учун малакали мутахассислар тайёрлашни ўз ичига олади. Таълим муассасасининг асосий мақсади соғлиқни сақлаш соҳаси учун юқори малакали тиббиёт ходимлари ва бошқарув кадрларини тайёрлашдан иборат. Тиббиётга ихтисослашган муассаса ўзбек ва немис тиббиёт таълимининг ўзида мужассам этган илғор анъаналари, стандартлари ва амалиётларини жорий этиб боради.

Саломатлик олий мактаби кўп босқичли таълим дастурини таклиф этади. Немис тили бўйича тўққиз ойлик ихтисослаштирилган тайёргарлик босқичи ва унда талабалар келажакдаги касбий таълим ва халқаро муҳитда ишлаш учун зарур бўлган немис тилини етарли даражада ўзлаштирадилар.

Уч йиллик касбий таълим – ушбу босқичда талабалар турли тиббиёт муассасаларида ишлаш учун зарур бўлган мутахаcсислик бўйича асосий ва махсус билимларни оладилар. 2026 йилдан бошлаб эса тиббиёт ва соғлиқни сақлашни бошқариш йўналиши бўйича олий маълумотли мутахассислар тайёрлашга йўналтирилган янада чуқурлаштирилган тўрт йиллик бакалавриат ва икки йиллик магистратура таълими жорий этилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда Ўзбекистон-Германия саломатлик фанлари олий мактаби очилди