16:24 / 26.06.2024
465

Ҳалима Ибрагимова ошқозонини кестирганидан сўнг ҳам 150 кило вазнини сақлаб қолгани ҳақида гапирди

Ҳалима Ибрагимова ошқозонини кестирганидан сўнг ҳам 150 кило вазнини сақлаб қолгани ҳақида гапирди
Комик актриса Ҳалима Ибрагимова блогер Озод Хуррамовга берган интервьюсида бугунги вазни ва бир неча йил аввал ошқозонини қисқартириш амалиётини қилдиришга мажбур бўлгани ҳақида гапирди.

Фото: Instagram / @xalimaxonim
Ҳозирги вазним 150 килограмм. Ўзимни енгил ҳис қиламан, бундан ҳеч қачон шикоят қилмайман. Аммо карантиндан аввал ортиқча вазн тўплаб, саломатлигим бир оз ёмонлашганди. Яъни оёғим оғриб, ўзимни ёмон ҳис қилганим учун шифокорлар ошқозон қисқартириш операциясини ўтказишни маслаҳат беришган. Болаликдан вазним катта бўлган, ҳатто боғча ёшида ҳам дўмбоққина қиз бўлганман. Аммо ҳеч қачон вазним саломатлигимга ёмон таъсир этмаганди. Соғлиғим бирдан ёмонлашгач, ортиқча вазндан қутулишим керак, деб операцияга рози бўлдим.

Шифокорлар “Ошқозоннинг кўпроқ қисмини олиб ташлайлик, озиб, хушбичим бўлиб қоласиз”, дейишди. Аммо буни истамадим. Фақатгина ошқозоннинг 40 фоизини олиб ташлашларига рози бўлдим, холос. Чунки мен катта вазн ташласам, Ҳалимага ўхшамай қолардим. Тирикчилик нима кечади, деб ўйлаган бўлсам керак. Аммо жуда яхши ташладим. Адашмасам, ўша вақтдаги вазним 128 килограмм бўлганди. Аммо ҳаммаси нафсга боғлиқ. Диета қилмаса, ошқозон кестирган билан барибир 2-3 йилда ортиқча вазн тўпланади. Мана, йўқотганларимнинг ўрни тўлди
, — дейди актриса Ҳалима Ибрагимова.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳалима Ибрагимова ошқозонини кестирганидан сўнг ҳам 150 кило вазнини сақлаб қолгани ҳақида гапирди