Фото: Telegram / Отабек Умаров
Марказий Осиё MMA Конфедерацияси президенти Отабек Умаров Тошкентда Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров билан учрашди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram канали орқали маълум қилди.
Telegram жамоаси лойиҳа асосчиси Павел Дуров ва унинг акаси Николай айни кунларда Ўзбекистонда.
"Telegram биз учун шунчаки биринчи рақамли мессенжердан каттароқ нарсадир. Биз унинг ёрдамида яқинларимиз билан доим алоқада бўлиш билан бирга, янгиликлардан хабардор бўламиз, ишларни юритамиз, керакли товар ва хизматларни топамиз. Telegram ҳар қандай масалада мобил интернетнинг деярли ҳар бир фойдаланувчисига ёрдам беради", — деб ёзади Отабек Умаров.
Марказий Осиё MMA Конфедерацияси президенти Умаров Павел ва унинг яқинларини меҳмондўст Ўзбекистон заминида қабул қилиш ҳақиқий шарафга айланганини таъкидлади.
"Уларнинг барчаси юксак даражадаги ўз ишининг усталари бўлибгина қолмай, балки дунёга қалби очиқ бўлган ажойиб инсонлар эканига шахсан ишонч ҳосил қилиш — бениҳоя ёқимли ҳиссиётдир. Умид қиламизки, Тошкент, Бухоро ва Самарқанд шаҳарлари қолдирган таассуротлар ҳамда Telegram фойдаланувчилари билан мулоқот уларга янги технологик ечимларни яратишга илҳом беради. Бунга жуда оз фурсат қолганига ишонаман”, — дея қайд этади Отабек Умаров.
Июнь бошларида Telegram асосчиси Павел Дуров ёзни Марказий Осиёда ўтказишини эълон қилганди.
Кейинроқ Telegram асосчиси Павел Дуров Қирғизистонга ташрифи акс этган суратлар ва сафар таассуротларини ўз мухлислари билан бўлишган эди.
Дуров мамлакат ҳақида ниҳоятда илиқ фикрларини билдирган, Қирғизистон тоғлари яқинида отда уюштирган саёҳатини мамнуният билан эслаб ўтганди.
Павел Дуров, Отабек Умаров, Telegram асосчиси «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"
Олмалиқ шаҳри ва Янгийўл туманида қонунбузарлар жиноят устида қўлга олинди
Илон Маск: Европа ўлмоқда!